https://sputniknews.uz/20260303/yaqin-sharq-keskinlik-ziyoratchi-vatan-qaytarish-56062316.html
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида "UzAirways" 240 нафар зиёратчини ватанга қайтарди
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида "UzAirways" 240 нафар зиёратчини ватанга қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways Жиддадан Тошкентга 240 дан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчини олиб чиқди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво ҳудудлари ёпилиши фонида қўшимча рейслар ташкил этилмоқда.
2026-03-03T09:16+0500
2026-03-03T09:16+0500
2026-03-03T10:05+0500
ўзбекистон
жамият
умра
зиёрат туризми
саудия арабистони
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/06/48276485_0:198:3289:2048_1920x0_80_0_0_ae197cc9e8b4ba62c728fdb4e3fc3ac1.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Саудия Арабистонида зиёрат қилаётган республиканинг 240 нафардан ортиқ фуқаросидан иборат биринчи гуруҳни олиб чиқди. Бу ҳақда авиакомпания вакили маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.Амалиёт Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва бир қатор давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилиши фонида амалга оширилмоқда.Бир кун аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли республикадан умра (кичик ҳаж) зиёрати тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. Ўзбекистондан зиёрат рейслари тўхтатилди. Кейинроқ "Uzbekistan Аirway" ва "Centrum Air" маҳаллий авиакомпаниялари душанба кунидан бошлаб қолиб кетган зиёратчиларни олиб чиқиш рейсларини ташкиллаштираётганини маълум қилди.Унинг аниқлик киритишича, сешанба куни эрталаб зиёратчиларни Жиддадан олиб кетиш учун яна бир рейс ташкил этилади.Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги РИА Новостига Саудия Арабистонида 1000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси муқаддас зиёратгоҳларда бўлиб тургани ҳақида хабар берган эди.Ҳукумат транспорт вазирлигига ватандошларни Саудия Арабистони, шунингдек, Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларидан зиёратдан қайтариш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан, Теҳронга зарба берди, вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Эрон эса Исроил ҳудудига ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.Ҳужумлар ортидан Эронда 40 кунлик мотам эълон қилинди. Россия томони АҚШ ва Исроил ҳаракатларини қоралаб, кескинликни зудлик билан пасайтириш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260301/umra-reyslar-toxtatilish-56040973.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/06/48276485_280:0:3011:2048_1920x0_80_0_0_3bee81636b9ed65f14d216c88b7eab01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uzbekistan airways, саудия арабистони, жидда, тошкент, яқин шарқ, умра, зиёратчилар, эвакуация, авиарейс, ҳаво ҳудуди, эрон, исроил, ақш, транспорт вазирлиги, ўзбекистон
uzbekistan airways, саудия арабистони, жидда, тошкент, яқин шарқ, умра, зиёратчилар, эвакуация, авиарейс, ҳаво ҳудуди, эрон, исроил, ақш, транспорт вазирлиги, ўзбекистон
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида "UzAirways" 240 нафар зиёратчини ватанга қайтарди
09:16 03.03.2026 (янгиланди: 10:05 03.03.2026) Саудия Арабистонида бўлиб турган 240 нафардан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи Жиддадан Ўзбекистонга қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Саудия Арабистонида зиёрат қилаётган республиканинг 240 нафардан ортиқ фуқаросидан иборат биринчи гуруҳни олиб чиқди. Бу ҳақда авиакомпания вакили маълумотига таяниб РИА Новости
хабар берди.
Амалиёт Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва бир қатор давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилиши фонида амалга оширилмоқда.
Бир кун аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли республикадан умра (кичик ҳаж) зиёрати тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. Ўзбекистондан зиёрат рейслари тўхтатилди. Кейинроқ "Uzbekistan Аirway" ва "Centrum Air" маҳаллий авиакомпаниялари душанба кунидан бошлаб қолиб кетган зиёратчиларни олиб чиқиш рейсларини ташкиллаштираётганини маълум қилди.
"Uzbekistan Аirways" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга биринчи рейсни амалга оширди, бортда 240 дан ортиқ киши бўлган," - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг аниқлик киритишича, сешанба куни эрталаб зиёратчиларни Жиддадан олиб кетиш учун яна бир рейс ташкил этилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги РИА Новостига Саудия Арабистонида 1000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси муқаддас зиёратгоҳларда бўлиб тургани ҳақида хабар берган эди.
Ҳукумат транспорт вазирлигига ватандошларни Саудия Арабистони, шунингдек, Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларидан зиёратдан қайтариш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.
АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан, Теҳронга зарба берди, вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Эрон эса Исроил ҳудудига ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.
Ҳужумлар ортидан Эронда 40 кунлик мотам эълон қилинди. Россия томони АҚШ ва Исроил ҳаракатларини қоралаб, кескинликни зудлик билан пасайтириш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.