Умра зиёратчилари учун рейслар вақтинча тўхтатилди — расмий баёнот

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Oбуна бўлиш
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида умра сафарлари вақтинча кечиктирилди. 2 март куниги Тошкент–Жидда рейси қолдирилди, авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 2 март кунига режалаштирилган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги умра рейси маълум муддатга қолдирилган.

Авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар билан изоҳланмоқда.

Қатновлар қайта тикланиши ҳақида қўшимча ахборот расмий манбалар орқали эълон қилинади.
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуддаги давлатларга сафар уюштирмасликни тавсия этмоқда. Айни пайтда, мазкур мамлакатларда бўлиб турган ватандошларга эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилган.
Фуқаролардан вазиятни тўғри қабул қилиш, фақат расмий ахборот манбаларига таяниб иш юритиш сўралмоқда.
Каъба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Ҳаж сафарида янги тартиб: қайси касаллиги борлар зиёратга боролмайди?
Янгиликлар лентаси
0