https://sputniknews.uz/20260309/uzbekistan-fuqaro-qaytarilish-56183969.html
Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди
Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. ТИВ маълумотига кўра, репатриация ишлари босқичма-босқич ва тизимли равишда давом этмоқда.
2026-03-09T14:20+0500
2026-03-09T14:20+0500
2026-03-09T14:20+0500
россия тив
жамият
саудия арабистони
баа
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c25028722683309c0acad413a93b179d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан:Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар,Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар,Эрондан — 47 нафар,Қатардан — 378 нафар,Баҳрайндан — 27 нафар,Ўмондан — 7 нафарни ташкил этган.Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260305/ozbekistonliklar-evakuatsiya-qilinish-56115280.html
саудия арабистони
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_88:0:2819:2048_1920x0_80_0_0_d41c036df34fd2889f9e722ab936c073.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тив, ташқи ишлар вазирлиги, фуқаролар, репатриация, саудия арабистони, баа, эрон, қатар, баҳрайн, ўмон, ватандошлар, эвакуация, қайтарилди
ўзбекистон, тив, ташқи ишлар вазирлиги, фуқаролар, репатриация, саудия арабистони, баа, эрон, қатар, баҳрайн, ўмон, ватандошлар, эвакуация, қайтарилди
Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган. Репатриация ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан:
Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар,
Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар,
Эрондан — 47 нафар,
Қатардан — 378 нафар,
Баҳрайндан — 27 нафар,
Ўмондан — 7 нафарни ташкил этган.
Таъкидланишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.
Бундан аввал Ўзбекистон транспорт вазирлиги мамлакат ҳукумати вазирликка Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида бўлиб турган фуқароларни минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли Ватанга қайтариш чораларини кўриш бўйича топшириқ берганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан, Теҳронга зарбалар берган. Вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.
Эрон эса Исроил ҳудудига ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбаларини бермоқда.