ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Голубовка аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Жануб” қўшинлари Украина Қуролли кучларининг учта механизациялашган, мотопиёда ва ҳужум бригадалари тузилмаларига талафот етказган.
Вазирлик маълумотига кўра, Украина томони 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, АҚШда ишлаб чиқарилган M113 ва Stryker зирҳли транспортёрларини, учта зирҳли жанговар машинасини, 19 та автомобилни ва тўртта дала артиллерия қуролини йўқотган.
Шунингдек, учта ўқ-дори омбори ҳамда еттита ёқилғи-моддий таъминот омбори йўқ қилинган.
“Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эса Украина Қуролли кучларининг иккита механизациялашган бригадаси ва ҳудудий мудофаа бригадасининг шахсий таркиби ҳамда техникасига қақшатгич зарба берган.
“Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари нисбатан қулайроқ марра ва позицияларни эгаллаган.
“Марказ” ва "Днепр" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ҳам анча қулай марра ва позицияларни эгаллаган.
“Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эса душман мудофааси ичкарисига силжишни давом эттирган.