ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россия кучлари ўтган тунда Украинанинг Қуролли кучларининг ҳарбий иншоотларга жавоб зарбаси берди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Украина ҳарбий-саноат мажмуаси иншоотларига қарши узоқ масофали аниқ бошқариладиган қуруқлик, ҳаво ва денгиз қуроллари ва ҳужум дронлари ёрдамида кенг кўламли зарба берилди", - дейилади баёнотда.
Россия кучлари шунингдек, Украина Қуролли Кучлари томонидан фойдаланиладиган энергетика иншоотлари ва ҳарбий аэродромларга зарба беришди. Вазирликнинг таъкидлашича, барча зарбалар нишонга теккан ва ҳужум мақсадларига эришилган.
Зарбалар натижасида УҚКнинг Ми-8 вертолёти йўқ қилинди ва 149 та ҳудудда Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари ва хорижий ёлланма аскарларнинг транспорт инфратузилмаси ва вақтинчалик жойлаштириш пунктларига зарба беришди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари 1015 нафар ҳарбий хизматчисини, 23та танк ва зирҳли жанговар машиналарини, 23та дала артиллерия қуроллари ва миномётларини, 61та ҳарбий автомобилларини ҳамда, битта вертолёт ва 200та учувчисиз аппаратларини йўқотиди.

Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинанинг жами йўқотишлари: 670 та самолёт, 284 та вертолёт, 120 160 та дрон, 651 та ҳаво мудофааси тизимлари, 28 083 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1681 та ёппасига ўт очиш тизими машиналари , 33 677 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари ва 56 060 та махсус ҳарбий машинани ташкил қилди.