Самарқанддаги агрокўргазмада Россия стенди энг яхши хорижий стенд деб топилди

Самарқандда ўтаётган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Россия стенди энг яхши хорижий стенд деб эътироф этилди. Унда Россиянинг бир нечта минтақаларидан 10 га яқин компания иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Самарқандда ўтаётган бешинчи халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида хорижий компаниялар орасида Россия Федерацияси стендлари алоҳида ажралиб турибди, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу йил улар бу ерда оз эмас. Биргина “Россия” стендида Бошқирдистон, Воронеж вилояти ва Ставрополь ўлкасидан 10 тага яқин компаниялар тақдим этилган.

Стенд России признали лучшим на международной выставке AGROPRO EXPO Самарканде
Ушбу стенд кўргазма ташкилотчилари томонидан “Хорижий компаниянинг энг яхши стенди” сифатида эътироф этилди. У нафақат креатив дизайни, балки тақдим этилган маҳсулотларнинг хилма-хиллиги билан ҳам ажралиб туради.
Самарқанддаги агрокўргазмага Россиядан 10 тага яқин компания келади