ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 1 мартдан 5 март куни соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 9 361 нафар ватандош эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистонидан мунтазам ва қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар фуқаро ватанга қайтарилган.
Бирлашган Араб Амирликларидан ҳозирги кунгача 1 192 нафар фуқаро олиб келинган.
Шунингдек, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар ва Ўмондан 7 нафар фуқаро Ўзбекистонга хавфсиз етказилди.
Таъкидланишича, ватандошларни ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.
Хабарда қўшича қилинишича, минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан эвакуация ишлари тезкор равишда ташкил этилиб, давом эттирилади.