Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда Эрон томонига таъзия билдирилиб, можарони фақат дипломатия орқали ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

"Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик", — деб ёзди Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида.

Томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилди ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ҳамда хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этди.
Шунингдек, барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги Ўзбекистоннинг қатъий ва изчил позицияси яна бир бор таъкидланди.
Яқин Шарқдаги кескинлашув: Саидов қатор давлатлар ТИВ раҳбарлари билан мулоқот ўтказди