Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Суми ва Запорожьеда иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди

Россия Мудофаа вазирлиги Суми ва Запорожье вилоятларидаги икки аҳоли пункти устидан назорат ўрнатилганини ҳамда Украина ҳарбий объектларига зарбалар берилганини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Суми вилоятининг Бобилевка ҳамда Запорожье вилоятининг Веселянка аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Бобилевка аҳоли пунктини "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари, Веселянкани эса "Днепр" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари назоратга олган.
Шунингдек, оператив-тактик авиация, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва артиллерия бўлинмалари томонидан Украина Қуролли кучларининг бир қатор объектларига зарба берилган.
Вазирлик маълумотига кўра, узоқ масофали зарба берувчи дронлар учирилган аэродромлар, ҳарбий-саноат комплекси учун фойдаланилаётган энергетика ва порт инфратузилмаси объектлари, шунингдек, 142 та туманда Украина қуролли тузилмалари ва хорижий ёлланма аскарлар вақтинча жойлашган нуқталар яксон қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари учта қишлоқни озод қилди — АҚШ ва Чехия техникаси йўқ қилинди