Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги юритиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги юритиш тартиби расман тасдиқланди. Ваколат Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига бириктирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Таълим сифатини таъминлаш агентлиги директори буйруғи билан олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тартиби белгиланди. Тегишли низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари қуйидаги тўрт тоифа бўйича баҳоланади:
амалий фанлар
тиббиёт фанлари
ижтимоий-гуманитар фанлар
ижод (спорт)
Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.
Бунда 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказилади. Шунингдек, халқаро экспертлар иштирокида олий таълим муассасаларининг халқаро обрўси баҳоланади.
Миллий рейтингни ҳисоблашда жами 25 та индикатор қўлланилади. Уларнинг 5 таси умуммиллий сўровнома натижалари асосида аниқланади. Сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи иштирок этиши шарт.
Матбуот маркази
Россиялик экспертлар Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида - видео