Ўзбекистон ва ЕОИИ

АСЕАН инфратузилмасини ЕОИИ транспорт йўлаклари билан боғлаш масалалари муҳокама қилинди

Ханойда бўлиб ўтган учрашувларда ЕОИИ ва Вьетнам ўртасидаги эркин савдо битими доирасида ҳамкорлик, савдо ҳажми ва логистика алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ханойга амалий ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Вьетнам саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Ле Ман Хунг ҳамда Вьетнам бош вазири Фам Мин Тин билан учрашувлар ўтказди.
Музокараларда 2016 йилда кучга кирган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Вьетнам ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битим доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Бакытжан Сагинтаев обсудил перспективы соглашения о свободной торговле во Вьетнаме
Маълум қилинишича, 2016–2024 йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 60 фоиздан ортиққа ўсиб, 4,3 миллиард доллардан 6,8 миллиард долларга етган. 2025 йилда бу кўрсаткич 8,3 миллиард долларни ташкил этган.

Томонлар савдо ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш, жумладан Евроосиё қуруқлик йўллари салоҳиятидан фойдаланиш ва уни АСЕАН инфратузилмаси билан боғлаш масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, 2026 йилда эркин савдо тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича қўшма қўмитанинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бакитжан Сагинтаев ушбу тадбирни ишбилармон доиралар учрашуви билан бир вақтда ўтказишни таклиф қилди.
“Битимнинг асосий бенефициарлари мамлакатларимизнинг экспортга йўналтирилган компаниялари ва кичик бизнеси бўлиши керак”, — деди ЕИК ҳайъати раиси.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Покистон ЕОИИ "бешлиги" билан савдони оширишга қизиқиш билдирди