Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди: нималар янгиланди

Крипто компанияларга лицензия бериш тартиби ўзгарди: энди регулятор қўшимча ахборот ва “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб ариза бўйича қарор қабул қилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи компанияларни лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди. Янги қоидаларга кўра, лицензияловчи орган — Истиқболли лойиҳалар агентлиги эндиликда “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб қарор қабул қилиши мумкин.
Энди лицензия беришда фақат аризадаги ҳужжатлар эмас, балки қўшимча маълумотлар ҳам инобатга олинади. Давлат органлари, халқаро ташкилотлар, чет эл назорат идоралари ёки бошқа очиқ манбалардан олинган ахборот лицензияни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Яъни компания расман талабларга жавоб берса ҳам, лицензияловчи органда салбий маълумот мавжуд бўлса, ариза рад этилиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, аввал лицензия бериш жараёни асосан формал мезонларга таянадиган тартибда амалга оширилган:
компания белгиланган ҳужжатларни тақдим этади;
молиявий ва техник талабларга мувофиқлик текширилади;
қонунчиликдаги лицензия шартлари бажарилса, лицензия берилади.
Қарор асосан расмий мезонлар асосида қабул қилинган.
Telegram Ўзбекистонда тўлов, сармоя ва крипто операциялари учун “Ҳамён”ни ишга туширди