https://sputniknews.uz/20260302/kripto-aktiv-litsenziyalash-ozgarish-56051326.html
Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди: нималар янгиланди
Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди: нималар янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди. Энди Истиқболли лойиҳалар агентлиги қўшимча ахборот ва “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб лицензияни рад этиши мумкин.
2026-03-02T14:12+0500
2026-03-02T14:12+0500
2026-03-02T14:12+0500
ўзбекистон
жамият
рақамли технологиялар
криптовалюта
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/94/12539481_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_6c26fceeae5f99d9da4f1505e033499a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи компанияларни лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди. Янги қоидаларга кўра, лицензияловчи орган — Истиқболли лойиҳалар агентлиги эндиликда “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб қарор қабул қилиши мумкин.Энди лицензия беришда фақат аризадаги ҳужжатлар эмас, балки қўшимча маълумотлар ҳам инобатга олинади. Давлат органлари, халқаро ташкилотлар, чет эл назорат идоралари ёки бошқа очиқ манбалардан олинган ахборот лицензияни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, аввал лицензия бериш жараёни асосан формал мезонларга таянадиган тартибда амалга оширилган:Қарор асосан расмий мезонлар асосида қабул қилинган.
https://sputniknews.uz/20251209/telegram-uzbekistan-hamyon-54037677.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/94/12539481_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_88614efd79d5712892ebe9adf35ce0a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
крипто-активлар, лицензиялаш, истиқболли лойиҳалар агентлиги, крипто бозори, асослантирилган мулоҳаза, лицензия рад этиш, регуляция, ўзбекистон, назорат, финтех
крипто-активлар, лицензиялаш, истиқболли лойиҳалар агентлиги, крипто бозори, асослантирилган мулоҳаза, лицензия рад этиш, регуляция, ўзбекистон, назорат, финтех
Крипто-активлар соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди: нималар янгиланди
Крипто компанияларга лицензия бериш тартиби ўзгарди: энди регулятор қўшимча ахборот ва “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб ариза бўйича қарор қабул қилади
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи компанияларни лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди. Янги қоидаларга кўра, лицензияловчи орган — Истиқболли лойиҳалар агентлиги эндиликда “асослантирилган мулоҳаза”га таяниб қарор қабул қилиши
мумкин.
Энди лицензия беришда фақат аризадаги ҳужжатлар эмас, балки қўшимча маълумотлар ҳам инобатга олинади. Давлат органлари, халқаро ташкилотлар, чет эл назорат идоралари ёки бошқа очиқ манбалардан олинган ахборот лицензияни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Яъни компания расман талабларга жавоб берса ҳам, лицензияловчи органда салбий маълумот мавжуд бўлса, ариза рад этилиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, аввал лицензия бериш жараёни асосан формал мезонларга таянадиган тартибда амалга оширилган:
компания белгиланган ҳужжатларни тақдим этади;
молиявий ва техник талабларга мувофиқлик текширилади;
қонунчиликдаги лицензия шартлари бажарилса, лицензия берилади.
Қарор асосан расмий мезонлар асосида қабул қилинган.