ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Нескучное ҳамда Запорожье вилоятидаги Горький аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Маълумотга кўра, 11-армия корпусининг 9-мотоўқчи полки ҳужум гуруҳлари аҳоли пунктига кириб, биноларни тозалаб, янги позицияларда мустаҳкамланган. Ҳужум олдидан артиллерия ва дронлар қўлланилгани айтилмоқда. Улар Украина Қуролли кучларининг ўт очиш нуқталари ва дрон учириш позицияларини нишонга олган.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Нескучное атрофидаги ҳаракатлар чегара ҳудудларида “хавфсизлик зонасини кенгайтириш” доирасида амалга оширилган.
Шунингдек, “Шарқ” гуруҳи таркибидаги 5-армиянинг 60-мотоўқчи бригадаси Горький аҳоли пунктини эгаллагани билдирилди. Таъкидланишича, жанглар натижасида тахминан 6 квадрат километр ҳудуд назоратга олинган.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Украина кучлари бешта зиҳрли жанговар машинаси, 12 та дрон бошқарув пункти ва еттита гексакоптерини йўқотган. Шунингдек, алоқа узеллари бостирилган.
Баёнотга кўра, ушбу ҳаракатлар ғарб томон — Юқори Терс ва Воздвижевка йўналишида илгарилаш имконини яратган.