Эрондаги мактабда камида 85 нафар бола ҳалок бўлди

АҚШ ва Исроил Минаб шаҳридаги қизлар мактабига зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Эрон Жанубидаги Ҳормозгон вилоятининг Минаб туманида жойлашган қиз болалар мактабига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 60 бола ҳалок бўлди 80 киши яраланди, деб хабар қилди Эрон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳусайн Керманпур.
"Олтмиш ёш бола ҳалок бўлди, 80 киши яраланди ва вайроналар остидан яна қанча жасад топилиши номаълум", деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
Кейинроқ Минаб шаҳар прокурори қурбонлар сони 85та етди, деб хабар қилди IRNA ахборот агентлиги.
Матери погибших детей в Минабе после ракетного удара
Шанба куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. Ракета зарбалари Теҳрон, Исфахон ва яна бир неча шаҳарларга берилди.
Турли оммавий ахборот воситалари нафақат ҳарбий нишонларга, балки Эрондаги фуқаролик инфратузилмасига ҳам ракета зарбалари ҳақида хабар бермоқда. Кўп сонли қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида хабар берилган.
Теҳрон бу АҚШ ва Исроилни асоссиз тажовузкорликда айблади ва Исроилга ҳамда АҚШнинг Яқон Шарқдаги тўртта ҳарбий базаларига жавоб зарбаси берди.

Россия Ва Хитой Вашингтон ва Тел-Авивнинг ҳужумлари кескин қоралади ва 28 январ куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси ўтказишга чақирди.
Исроил ва АҚШ Эронга зарба берди