ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Россия ҳарбийлари Днепропетровск вилоятидаги Краснознаменка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қулай чегара ва позицияларни эгаллади, Днепропетровск вилоятидаги Краснознаменка аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Россия қўшинлари ҳафта давомида махсус ҳарбий операция ҳудудидаги 4 та қишлоқни озод қилишга муваффақ бўлган.