Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғловчи йўл 30 йил ичида илк бор таъмирланади

Президент топшириғига кўра, мутасаддилар қурилиш ишларини уч ой ичида бошлаши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғловчи йўл 30 йил ичида илк бор таъмирланади. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқ берди.
Давлат раҳбари вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилишда йўл ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга тўхталиб ўтди.
Мирзиёев Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 километрли магистрал йўл қарийб 30 йилдан бери капитал таъмирланмаганини таъкидлади.
Мутасаддиларга қурилиш ишларини уч ой ичида бошлаш топширилди.
Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди