https://sputniknews.uz/20260208/transafgan-temir-yol-qaror-55551476.html
Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди
Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан Трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга оид ҳукуматлараро битим тасдиқланди. 647 кмлик лойиҳа транзитни кучайтириб, Жанубий Осиёга чиқишни кенгайтиради.
2026-02-08T12:58+0500
2026-02-08T12:58+0500
2026-02-08T12:58+0500
трансафғон темир йўли
транспорт
транзит ташиш
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
лойиҳа
юк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1096/44/10964405_0:259:2047:1410_1920x0_80_0_0_66578d50e84714bf5a69624d94f464d7.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Афғонистон ва Покистон билан Трансафғон темир йўлини қуришнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.Қарорга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлигига Афғонистон ва Покистон томонларига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур ички давлат тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилгани ҳақида билдиришнома юбориш топширилди.2025 йил июль ойида уч давлат транспорт идоралари Кобулда Трансафғон темир йўлининг Термиз — Найбобод — Майданшаҳр — Логар — Харлачи йўналиши бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш тўғрисида битим имзолаганди.Транспорт вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, узунлиги 647 километр бўлган ва тахминан 4,5 миллиард долларга баҳоланган йўл қурилиши беш йилгача давом этиши мумкин. Техник-иқтисодий асосларни ярим йилда тайёрлаш режалаштирилган. Ўзбекистон томони қурилишни 2025 йил охиригача бошлаш ниятини билдирган эди.Аввалроқ таъкидланганидек, Афғонистоннинг Найбобод станцияси ушбу лойиҳада Россия, Қозоғистон, Хитой ва Европа мамлакатларидан Афғонистон орқали Покистон, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига юк ташиш учун муҳим марказга айланиши кутилмоқда. Трансафғон темир йўлининг транзит салоҳияти йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имконини бериши айтилган.
https://sputniknews.uz/20260205/pakistan-port-uzbekistan-omborlar-ochilish-55481346.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1096/44/10964405_0:67:2047:1602_1920x0_80_0_0_cf654600dfa238b4e96f421a377425cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, трансафғон темир йўли, термиз, найбобод, майданшаҳр, логар, харлачи, афғонистон, покистон, тиа, транзит, ўзбекистон транспорт вазирлиги, жанубий осиё
шавкат мирзиёев, трансафғон темир йўли, термиз, найбобод, майданшаҳр, логар, харлачи, афғонистон, покистон, тиа, транзит, ўзбекистон транспорт вазирлиги, жанубий осиё
Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди
Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган янги темир йўл коридори учун ҳисоб-китоб ишлари бошланади. Лойиҳа юк ташиш ҳажмини ошириб, минтақавий логистикани янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Афғонистон ва Покистон билан Трансафғон темир йўлини қуришнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро
битимни тасдиқлади.
"Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Афғонистон Жамоат ишлари вазирлиги ва Покистон Темир йўллар вазирлиги ўртасида Найбободдан Харлачигача янги темир йўл қуришнинг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳадли битим тасдиқлансин," — дейилади ҳужжат матнида.
Қарорга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлигига Афғонистон ва Покистон томонларига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур ички давлат тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилгани ҳақида билдиришнома юбориш топширилди.
2025 йил июль ойида уч давлат транспорт идоралари Кобулда Трансафғон темир йўлининг Термиз — Найбобод — Майданшаҳр — Логар — Харлачи йўналиши бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш тўғрисида битим имзолаганди.
Транспорт вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, узунлиги 647 километр бўлган ва тахминан 4,5 миллиард долларга баҳоланган йўл қурилиши беш йилгача давом этиши мумкин. Техник-иқтисодий асосларни ярим йилда тайёрлаш режалаштирилган. Ўзбекистон томони қурилишни 2025 йил охиригача бошлаш ниятини билдирган эди.
Аввалроқ таъкидланганидек, Афғонистоннинг Найбобод станцияси ушбу лойиҳада Россия, Қозоғистон, Хитой ва Европа мамлакатларидан Афғонистон орқали Покистон, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига юк ташиш учун муҳим марказга айланиши кутилмоқда. Трансафғон темир йўлининг транзит салоҳияти йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имконини бериши айтилган.