https://sputniknews.uz/20260205/pakistan-port-uzbekistan-omborlar-ochilish-55481346.html
Покистон портида Ўзбекистон омборлари очилади, янги темир йўл юк қатновлари бошланади
Покистон портида Ўзбекистон омборлари очилади, янги темир йўл юк қатновлари бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Покистоннинг Карачи портида Ўзбекистон омборлари ташкил этилади. Томонлар янги темир йўл ва транспорт йўлаклари бўйича келишди, февраль ойида пилот юк ташувларини бошлаш режалаштирилмоқда.
2026-02-05T10:13+0500
2026-02-05T10:13+0500
2026-02-05T12:03+0500
ҳамкорлик
темир йўл
жамият
ўзбекистон
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41269709_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_abf425decb20c8174b088445fafb14ec.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Покистоннинг Карачи портида Ўзбекистон омборлари ташкил этилади ва янги темир йўл йўналишида юк ташувлари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Омборлар тўғрисидаги келишув транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги делегациянинг Покистон денгиз ишлари вазири ўринбосари Умар Зафар Шейх ва Карачи порти раиси Шаҳид Аҳмед билан ўтказган учрашуви доирасида имзоланди.Шунингдек, делегация Покистон темир йўллар вазири ўринбосари Мазҳар Али Шоҳ билан “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун яқин вақтда дала-тадқиқот ишларини бошлашга келишди.Бундан ташқари, Покистон коммуникациялар вазири ўринбосари Али Шоҳ Масъуд билан “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги транспорт йўлагини шакллантириш масаласи юзасидан ҳам келишувга эришилди. Томонлар жорий йил февраль ойида ушбу йўналишда пилот юк ташувларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20260204/uzbekistan-pakistan-iqtisod-kelishuvlar-55455273.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41269709_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_7c83e8763f2667cfb29529d48f9b2a35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, покистон, карачи порти, транспорт вазирлиги, омборхона, логистика, темир йўл, транспорт йўлаги, афғонистон, хитой, қирғизистон, юк ташувлари
ўзбекистон, покистон, карачи порти, транспорт вазирлиги, омборхона, логистика, темир йўл, транспорт йўлаги, афғонистон, хитой, қирғизистон, юк ташувлари
Покистон портида Ўзбекистон омборлари очилади, янги темир йўл юк қатновлари бошланади
10:13 05.02.2026 (янгиланди: 12:03 05.02.2026) Музокаралар натижасида Покистон портлари орқали юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш, Карачида миллий омбор жойлаштириш ва янги йўналишларда пилот ташувларни бошлашга келишилди
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Покистоннинг Карачи портида Ўзбекистон омборлари ташкил этилади ва янги темир йўл йўналишида юк ташувлари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Омборлар тўғрисидаги келишув транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги делегациянинг Покистон денгиз ишлари вазири ўринбосари Умар Зафар Шейх ва Карачи порти раиси Шаҳид Аҳмед билан ўтказган учрашуви доирасида имзоланди.
Музокаралар чоғида Покистон портлари орқали Ўзбекистон юк ташувларига янада қулай шароит яратиш, Карачи портида миллий омборни жойлаштириш ҳамда инвесторлар учун имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация Покистон темир йўллар вазири ўринбосари Мазҳар Али Шоҳ билан “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун яқин вақтда дала-тадқиқот ишларини бошлашга келишди.
Бундан ташқари, Покистон коммуникациялар вазири ўринбосари Али Шоҳ Масъуд билан “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги транспорт йўлагини шакллантириш масаласи юзасидан ҳам келишувга эришилди. Томонлар жорий йил февраль ойида ушбу йўналишда пилот юк ташувларини амалга оширишни режалаштирмоқда.