ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда.
Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, Евроосиё иқтисодий комиссияси аъзо давлатлар ҳукуматлари учун тавсиялар тайёрлаган.
Улар, жумладан, меҳнат мобиллигини қўллаш ва меҳнат бозори мослашувчанлигини кучайтиришга қаратилган.
Меҳнат мобиллиги – бу одамларнинг иши, касби ёки ишга жойлашиш учун яшаш минтақасини ўзгартиришга қодирлиги ва тайёрлиги.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.