https://sputniknews.uz/20260226/mishustin-migratsiya-soha-malumotlar-55966060.html
Мишустин Россия Давлат думасига ҳисобот тақдим этди — миграция соҳасидаги маълумотлар
Мишустин Россия Давлат думасига ҳисобот тақдим этди — миграция соҳасидаги маълумотлар
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин Давлат Думасидаги ҳисоботида миграция соҳасидаги чоралар ҳақида маълум қилди. 2025 йилда 840 минг ноқонуний шахс реестрга киритилган, 72 минг киши чиқариб юборилган.
2026-02-26T13:59+0500
2026-02-26T13:59+0500
2026-02-26T13:59+0500
мигрантлар
михаил мишустин
россия
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55965541_0:33:3059:1754_1920x0_80_0_0_1e6a35346ab0b49e791a4d27d59eb59c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россия Давлат думасида РФ Ҳукуматининг 2025 йил учун йиллик ҳисоботи тақдим этилди. Бош вазир Михаил Мишустин йиллик ҳисоботида қатор йўналишлар қаторида миграция соҳасида амалга оширилган чора-тадбирларга ҳам тўхталди.Унинг сўзларига кўра, миграция соҳасида тартиб ўрнатиш устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Рус тили ва имтиҳонларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди, мактабга қабул қилинадиган болалар учун тест жорий этилди. Шунингдек, мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича қонун лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Хавфли касалликларни аниқлаш муддати 14 кун, кейинги чиқариб юбориш эса 5 кун этиб белгиланган.Ягона биометрик тизимга 9,5 миллион хорижлик маълумот топширган. 50 минг нафарга яқин мигрантнинг киришига йўл қўйилмаган. Шунингдек, мобил алоқа шартномаларини расмийлаштиришда 3,9 миллион хорижлик шахсини биометрик тизим орқали тасдиқлаган.Шунингдек, хорижий ишчиларни мақсадли ва тартибли жалб қилиш механизми ривожлантирилмоқда. Унга кўра, дактилоскопия, имтиҳон ва тиббий кўрик каби мажбурий тартиблар чет элда, ходимнинг яшаш мамлакатида ўтказилиши мумкин. Бундай тартиб мигрантни аниқ иш берувчига бириктириш ва жараённи шаффофлаштиришга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20260218/russia-ish-uzbekistan-tanlov-joylashtiruv-55789372.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55965541_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_9e716c31ae8273dbc531654177df2dea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, давлат думаси, михаил мишустин, миграция сиёсати, ноқонуний мигрантлар, биометрия, ягона биометрик тизим, чиқариб юбориш, солиқ, реестр
россия, давлат думаси, михаил мишустин, миграция сиёсати, ноқонуний мигрантлар, биометрия, ягона биометрик тизим, чиқариб юбориш, солиқ, реестр
Мишустин Россия Давлат думасига ҳисобот тақдим этди — миграция соҳасидаги маълумотлар
Ҳисоботда реестр ишга туширилиши, биометрик тизим орқали назорат ва хавфли касалликларни аниқлаш муддатлари ҳақида рақамлар келтирилди.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россия Давлат думасида РФ Ҳукуматининг 2025 йил учун йиллик ҳисоботи тақдим этилди. Бош вазир Михаил Мишустин йиллик ҳисоботида қатор йўналишлар қаторида миграция соҳасида амалга оширилган чора-тадбирларга ҳам
тўхталди.
Унинг сўзларига кўра, миграция соҳасида тартиб ўрнатиш устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Рус тили ва имтиҳонларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди, мактабга қабул қилинадиган болалар учун тест жорий этилди. Шунингдек, мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича қонун лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Хавфли касалликларни аниқлаш муддати 14 кун, кейинги чиқариб юбориш эса 5 кун этиб белгиланган.
2025 йилда ноқонуний бўлиб турган шахслар учун назорат реестри ишга туширилди. 6 февраль ҳолатига кўра, бундай шахслар сони тахминан 840 минг нафарни ташкил этган. Улар учун ҳаракатланиш, транспорт бошқариш, битимлар тузиш, никоҳ ва банк хизматларидан фойдаланиш каби чекловлар жорий этилган. Йил давомида 72 минг киши мамлакатдан чиқариб юборилган.
Ягона биометрик тизимга 9,5 миллион хорижлик маълумот топширган. 50 минг нафарга яқин мигрантнинг киришига йўл қўйилмаган. Шунингдек, мобил алоқа шартномаларини расмийлаштиришда 3,9 миллион хорижлик шахсини биометрик тизим орқали тасдиқлаган.
Ҳукумат мигрантлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштириш учун рақамли профиль жорий этишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, хорижий ишчиларни мақсадли ва тартибли жалб қилиш механизми ривожлантирилмоқда. Унга кўра, дактилоскопия, имтиҳон ва тиббий кўрик каби мажбурий тартиблар чет элда, ходимнинг яшаш мамлакатида ўтказилиши мумкин. Бундай тартиб мигрантни аниқ иш берувчига бириктириш ва жараённи шаффофлаштиришга қаратилган.