https://sputniknews.uz/20260218/russia-ish-uzbekistan-tanlov-joylashtiruv-55789372.html
Россия фуқароларни ишга Ўзбекистоннинг ўзида танлаб, расмий жойлаштиришни таклиф қилмоқда
Россия фуқароларни ишга Ўзбекистоннинг ўзида танлаб, расмий жойлаштиришни таклиф қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия элчисининг маълум қилишича, ўзбек меҳнат муҳожирларининг 95 фоизи Россияга ташкилий тартибсиз келади. Янги миграция концепцияси доирасида ишчиларни Ўзбекистонда танлаб, расмий жойлаштириш тизими таклиф этилмоқда.
2026-02-18T15:23+0500
2026-02-18T15:23+0500
2026-02-18T15:31+0500
ўзбекистон
жамият
мигрантлар
миграция
алексей ерхов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1e/15899693_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_542e43b22087d8ef4863ac5f7fa10167.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қарийб 95 фоизи Россияга ташкилий тартибдан ташқари келади, Россия миграция сиёсатининг янги концепцияси эса бундай жойлаштиришнинг аниқ тизимини жорий этишни таклиф қилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларига қилган маърузаси давомида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ерховнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистондан Россияга келган меҳнат мигрантларининг аксарияти иш қидириш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни жойига боргач бошлайди.Элчининг таъкидлашича, бундай механизмни жорий этишда барча тафсилотларни пухта ишлаб чиқиш муҳим. Тизимни тўғри йўлга қўйиш учун қўшимча вақт ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар талаб этилади.Ўзбекистон расмий маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар сони 1,86 миллион кишини ташкил этган. Шундан 1,3 миллиони Россия ҳиссасига тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20260203/erxov-tiv-russia-migratsiya-kontseptsiya-55440003.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1e/15899693_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dba7fea359967529a70b79db96c70aca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, меҳнат муҳожирлари, 95 фоиз, миграция сиёсати, алексей ерхов, россия элчиси, ишга жойлаштириш, 2026–2030 концепция, меҳнат бозори
ўзбекистон, россия, меҳнат муҳожирлари, 95 фоиз, миграция сиёсати, алексей ерхов, россия элчиси, ишга жойлаштириш, 2026–2030 концепция, меҳнат бозори
Россия фуқароларни ишга Ўзбекистоннинг ўзида танлаб, расмий жойлаштиришни таклиф қилмоқда
15:23 18.02.2026 (янгиланди: 15:31 18.02.2026) Москва янги миграция концепцияси доирасида меҳнат мигрантларини Ўзбекистоннинг ўзида танлаш ва аниқ иш жойига расмийлаштириб юбориш тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қарийб 95 фоизи Россияга ташкилий тартибдан ташқари келади, Россия миграция сиёсатининг янги концепцияси эса бундай жойлаштиришнинг аниқ тизимини жорий этишни таклиф қилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларига қилган маърузаси давомида маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ерховнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистондан Россияга келган меҳнат мигрантларининг аксарияти иш қидириш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни жойига боргач бошлайди.
Янги ёндашувга кўра, Россияга ишлаш учун бормоқчи бўлган фуқароларни Ўзбекистоннинг ўзида танлаш ва уларни аниқ иш жойига расмийлаштирилган ҳолда юбориш тизими яратилиши таклиф этилмоқда.
Элчининг таъкидлашича, бундай механизмни жорий этишда барча тафсилотларни пухта ишлаб чиқиш муҳим. Тизимни тўғри йўлга қўйиш учун қўшимча вақт ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар талаб этилади.
Ўзбекистон расмий маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар сони 1,86 миллион кишини ташкил этган. Шундан 1,3 миллиони Россия ҳиссасига тўғри келади.