ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 25 февраль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган портлаш оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, у бу уйда яшаган, 2007 йилда туғилган фуқаро. Уни бетон қоплама (плита) босиб қолган.
Ҳодиса туфайли бир нечта хонадонга зарар етган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
В результате пожара в Коканде погиб один человек.
© Следственный департамент при МВД
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.