ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни келишиб олди.
Асосий қарорлардан бири — ЕОИИ давлатларида илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича битимни келишиш ва уни имзолаш учун зарур тартиб-таомилларга юбориш бўлди.
Битим 2026 йилнинг биринчи ярмида имзоланиши режалаштирилган. У кучга киргач, иттифоқ мамлакатларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари ЕОИИнинг бошқа давлатига ишга жойлашишда аввал берилган илмий унвонларни қайта тасдиқлаш талабидан озод этилади.
Йиғилишда ЕОИИдаги макроиқтисодий вазият ҳам муҳокама қилинди. Комиссия маълумотларига кўра, 2025 йилда аъзо давлатларда иқтисодий ўсиш меҳнат унумдорлигининг ошиши ва бандликнинг самарали тармоқлар фойдасига қайта тақсимланиши билан таъминланган.