Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда ўқитувчи бошқа аъзо давлатда ишга жойлашганда илмий унвонини қайта тасдиқламайди

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото
Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Oбуна бўлиш
Битим 2026 йилнинг биринчи ярмида имзоланиши режалаштирилган. У кучга киргач, ўқитувчи ва илмий ходимлар бошқа аъзо давлатда ишга киришда унвонни қайта тасдиқламайди.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни келишиб олди.
Асосий қарорлардан бири — ЕОИИ давлатларида илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича битимни келишиш ва уни имзолаш учун зарур тартиб-таомилларга юбориш бўлди.
Битим 2026 йилнинг биринчи ярмида имзоланиши режалаштирилган. У кучга киргач, иттифоқ мамлакатларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари ЕОИИнинг бошқа давлатига ишга жойлашишда аввал берилган илмий унвонларни қайта тасдиқлаш талабидан озод этилади.
Йиғилишда ЕОИИдаги макроиқтисодий вазият ҳам муҳокама қилинди. Комиссия маълумотларига кўра, 2025 йилда аъзо давлатларда иқтисодий ўсиш меҳнат унумдорлигининг ошиши ва бандликнинг самарали тармоқлар фойдасига қайта тақсимланиши билан таъминланган.
Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда ягона интеллектуал транспорт макони: ташувчиларга бундан қандай фойда
Янгиликлар лентаси
0