ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов видеоконференция орқали Афғонистон божхона хизмати раиси ўринбосари С.Абдулзода билан музокара ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йили Афғонистон билан ташқи савдо ҳажми 1,5 миллиард долларга етди ва 2024 йилга нисбатан 53 фоизга ошди.
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар сони 1,5 бараварга, автотранспортлар 36 фоизга, юкли темир йўл вагонлари эса 13 фоизга кўпайган.
Количество граждан Узбекистана и Афганистана, пересекающих границу между государствами, выросло в 1,5 раза
© telegram sputnikuzbekistan
/ Томонлар божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш ҳамда рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, товар ва транспорт воситалари ҳаракати бўйича дастлабки ахборот алмашинувини қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистондан экспорт қилинаётган товарларни Афғонистонда расмийлаштиришда юзага келаётган айрим муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Қўмита раиси Афғонистон божхона хизмати ходимлари учун Марказий божхона лабораториясида экспертиза ва товарларни таснифлаш йўналишида бепул ўқувлар ташкил этишни таклиф қилди.