https://sputniknews.uz/20260108/afghanistan-chegara-transport-oshish-54690951.html
Афғонистон чегарасида транспорт оқими бу йил 1,3 баробар ошиши мумкин — Божхона қўмитаси
Афғонистон чегарасида транспорт оқими бу йил 1,3 баробар ошиши мумкин — Божхона қўмитаси
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилда Айритом чегара божхона постида кенг кўламли реконструкция ишлари бошланади. Ўтказувчанлик оширилиб, автотранспорт ва юк машиналари учун янги инфратузилма барпо этилади.
2026-01-08T13:23+0500
2026-01-08T13:23+0500
2026-01-08T13:23+0500
ўзбекистон
экспорт
импорт
божхона қўмитаси
автомобил
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/08/54690705_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_985aef1af55c038c2d895adac6045811.jpg
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 2026 йилда “Айритом” чегара божхона постида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланади. Ҳозирда дастлабки лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Ушбу режаларни амалга ошириш жараёнини жойида ўрганиш мақсадида Божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, “Айритом” чегара божхона постидаги ишлар ҳолатини кўздан кечирди.Шунингдек, постга туташ ҳудудда “Айритом” савдо мажмуаси барпо этилгани сабаб 2025 йилда божхона пости орқали 1,1 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ҳаракатланган. Жорий йилда бу рақам 1,2 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.Реконструкция жараёнида автотранспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш учун ёпиқ айвонлар қурилмоқда. Натижада бир вақтнинг ўзида 12 та автотранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш имконияти яратилади (ҳозирда бу кўрсаткич 4 тани ташкил этади).Бундан ташқари, Афғонистондан кириб келаётган ва чиқиб кетаётган юк автотранспортлари учун ҳар бир йўналишда бир вақтнинг ўзида 200 та юк машинасини сиғдира оладиган кутиш зоналари барпо этилади.
https://sputniknews.uz/20251117/uzbekistan-eaeu-tranzit-tizim-qoshilish-53539411.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/08/54690705_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_627c66430be24dc55e99cdde75add087.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
айритом божхона пости, сурхондарё вилояти, чегара божхонаси, божхона реконструкцияси, божхона модернизацияси, автотранспорт оқими, афғонистон чегараси, божхона инфратузилмаси, ўзбекистон республикаси божхона қўмитаси, логистика ва савдо
айритом божхона пости, сурхондарё вилояти, чегара божхонаси, божхона реконструкцияси, божхона модернизацияси, автотранспорт оқими, афғонистон чегараси, божхона инфратузилмаси, ўзбекистон республикаси божхона қўмитаси, логистика ва савдо
Афғонистон чегарасида транспорт оқими бу йил 1,3 баробар ошиши мумкин — Божхона қўмитаси
2026 йилда Айритом чегара божхона постида кенг кўламли реконструкция ишлари бошланади. Ўтказувчанлик оширилиб, автотранспорт ва юк машиналари учун янги инфратузилма барпо этилади
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 2026 йилда “Айритом” чегара божхона постида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланади. Ҳозирда дастлабки лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Ушбу режаларни амалга ошириш жараёнини жойида ўрганиш мақсадида Божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, “Айритом” чегара божхона постидаги ишлар ҳолатини кўздан кечирди.
Таъкидланишича, мазкур пост орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари оқими сўнгги тўрт йилда икки баробарга ошиб, 2025 йилда 216 мингтага етган. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 275 мингтага етиши кутилмоқда.
Шунингдек, постга туташ ҳудудда “Айритом” савдо мажмуаси барпо этилгани сабаб 2025 йилда божхона пости орқали 1,1 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ҳаракатланган. Жорий йилда бу рақам 1,2 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.
Реконструкция жараёнида автотранспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш учун ёпиқ айвонлар қурилмоқда. Натижада бир вақтнинг ўзида 12 та автотранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш имконияти яратилади (ҳозирда бу кўрсаткич 4 тани ташкил этади).
Бундан ташқари, Афғонистондан кириб келаётган ва чиқиб кетаётган юк автотранспортлари учун ҳар бир йўналишда бир вақтнинг ўзида 200 та юк машинасини сиғдира оладиган кутиш зоналари барпо этилади.