ЕИК: Ўзбекистон ЕОИИ ягона транзит тизимига қўшилиш ишларини бошлашга тайёр
ЕИК: Ўзбекистон ЕОИИ ягона транзит тизимига қўшилиш ишларини бошлашга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Томонлар ягона транзит тизимига қўшилиш ишларини бошлашга тайёрликни тасдиқлади. ЕИК вазири божхона назоратида сунъий интеллект ва электрон декларация маркази билан танишди
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов билан учрашиб, Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Учрашув доирасида Давидов ЕОИИ божхона чегарасининг Ўзбекистон–Қозоғистон қисмидаги “Яллама” автомобиль ўтказиш пунктига, шунингдек, Қозоғистоннинг “Б. Қўнисбаева” назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрди.Бундан ташқари, ЕИК вазири Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг таргет маркази ва электрон декларациялаш маркази фаолияти билан танишди. У божхона назоратини оптималлаштиришда сунъий интеллектни қўллаш механизмлари ҳамда божхона инспекторлари ишини баҳолашга хизмат қилувчи интеллектуал ахборот тизими билан ҳам танишди.
ЕИК вазири ва Ўзбекистон божхона қўмитаси раиси учрашувида божхона соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов билан учрашиб, Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ ягона транзит тизимига қўшилиш бўйича ишларни бошлашга тайёрлиги тасдиқланган. Ушбу қадам божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, транзит юклар ва ўзаро савдодаги товарларни етказиб беришни тезлаштириши кутилмоқда.
Учрашув доирасида Давидов ЕОИИ божхона чегарасининг Ўзбекистон–Қозоғистон қисмидаги “Яллама” автомобиль ўтказиш пунктига, шунингдек, Қозоғистоннинг “Б. Қўнисбаева” назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрди.
Бундан ташқари, ЕИК вазири Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг таргет маркази ва электрон декларациялаш маркази фаолияти билан танишди. У божхона назоратини оптималлаштиришда сунъий интеллектни қўллаш механизмлари ҳамда божхона инспекторлари ишини баҳолашга хизмат қилувчи интеллектуал ахборот тизими билан ҳам танишди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.