Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор - ЕОИИ божхона вазири
Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор - ЕОИИ божхона вазири
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕОИИнинг энг фаол кузатувчиси бўлиб, нафақат барча муҳим жараёнларда иштирок этяпти, балки янги йўналишларини ҳам таклиф қилмоқда. 15.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор, деди ЕИК божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Sputnik матбуот марказида. Ўзбекистон ва ЕОИИ товар айланмаси ўсиб бормоқда: ўтган йили 15 миллиард доллар бўлган бўлса, бу йилнинг етти ойи якунига кўра яна 10% га кўпайган.Вазирнинг айтишига кўра, ўтган йилининг декабрда ЕОИИда учинчи давлатлар қўшилиши мумкин бўлган Иттифоқнинг Ягона божхона-транзит тизими тўғрисида келишув имзоланган ва айни дамда Ўзбекистон билан айнан ушбу шартномага қўшилиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Тўлиқ интервью билан видеолавҳамизда танишинг.
Ўзбекистон ЕОИИнинг энг фаол кузатувчиси бўлиб, нафақат барча муҳим жараёнларда иштирок этяпти, балки янги йўналишларини ҳам таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор, деди ЕИК божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Sputnik матбуот марказида.
Ўзбекистон ва ЕОИИ товар айланмаси ўсиб бормоқда: ўтган йили 15 миллиард доллар бўлган бўлса, бу йилнинг етти ойи якунига кўра яна 10% га кўпайган.
"Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқи билан савдо ва божхона соҳасидаги ҳамкорлиги нафақат стратегик, балки Ўзбекистон учун ҳам, Иттифоқ учун ҳам ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор", - деди Давидов.
Вазирнинг айтишига кўра, ўтган йилининг декабрда ЕОИИда учинчи давлатлар қўшилиши мумкин бўлган Иттифоқнинг Ягона божхона-транзит тизими тўғрисида келишув имзоланган ва айни дамда Ўзбекистон билан айнан ушбу шартномага қўшилиш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Тўлиқ интервью билан видеолавҳамизда танишинг.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.