https://sputniknews.uz/20260225/uzbekistan-afghanistan-bojxona-soddalashtirish-55932321.html
Ўзбекистон ва Афғонистон божхона жараёнларини соддалаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Афғонистон божхона жараёнларини соддалаштиришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 1,5 млрд долларга етди. Божхона қўмиталари назоратни соддалаштириш, рақамлаштириш ва ахборот алмашинувини қайта йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
2026-02-25T11:49+0500
2026-02-25T11:49+0500
2026-02-25T12:16+0500
ҳамкорлик
чегара
жамият
ўзбекистон
афғонистон
божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55932154_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_01118743a96cd964f2be7d90c6f09df7.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов видеоконференция орқали Афғонистон божхона хизмати раиси ўринбосари С.Абдулзода билан музокара ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, ўтган йили Афғонистон билан ташқи савдо ҳажми 1,5 миллиард долларга етди ва 2024 йилга нисбатан 53 фоизга ошди.Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар сони 1,5 бараварга, автотранспортлар 36 фоизга, юкли темир йўл вагонлари эса 13 фоизга кўпайган.Учрашувда Ўзбекистондан экспорт қилинаётган товарларни Афғонистонда расмийлаштиришда юзага келаётган айрим муаммолар ҳам кўриб чиқилди.Қўмита раиси Афғонистон божхона хизмати ходимлари учун Марказий божхона лабораториясида экспертиза ва товарларни таснифлаш йўналишида бепул ўқувлар ташкил этишни таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20260108/afghanistan-chegara-transport-oshish-54690951.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55932154_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_44c822c27b0a8ccde52a35779842a86c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, афғонистон, божхона қўмитаси, а.мавлонов, с.абдулзода, ташқи савдо, 1,5 миллиард доллар, 53 фоиз ўсиш, чегара постлари, рақамлаштириш, ахборот алмашинуви, марказий божхона лабораторияси
ўзбекистон, афғонистон, божхона қўмитаси, а.мавлонов, с.абдулзода, ташқи савдо, 1,5 миллиард доллар, 53 фоиз ўсиш, чегара постлари, рақамлаштириш, ахборот алмашинуви, марказий божхона лабораторияси
Ўзбекистон ва Афғонистон божхона жараёнларини соддалаштиришни муҳокама қилди
11:49 25.02.2026 (янгиланди: 12:16 25.02.2026) Шунингдек, экспорт товарларни Афғонистонда расмийлаштиришдаги айрим муаммолар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов видеоконференция орқали Афғонистон божхона хизмати раиси ўринбосари С.Абдулзода билан музокара ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йили Афғонистон билан ташқи савдо ҳажми 1,5 миллиард долларга етди ва 2024 йилга нисбатан 53 фоизга ошди.
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар сони 1,5 бараварга, автотранспортлар 36 фоизга, юкли темир йўл вагонлари эса 13 фоизга кўпайган.
Томонлар божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш ҳамда рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, товар ва транспорт воситалари ҳаракати бўйича дастлабки ахборот алмашинувини қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистондан экспорт қилинаётган товарларни Афғонистонда расмийлаштиришда юзага келаётган айрим муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Қўмита раиси Афғонистон божхона хизмати ходимлари учун Марказий божхона лабораториясида экспертиза ва товарларни таснифлаш йўналишида бепул ўқувлар ташкил этишни таклиф қилди.