Самарқанддаги агрокўргазмага Россиядан 10 тага яқин компания келади

SOF EXPO Samarkand мажмуасида ўтадиган форум агросаноат мажмуаси вакиллари, инвесторлар ва техника ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиради. Россия ва Беларусь компаниялари ҳам фаол иштирок этади..
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасига Россиядан 10 тага яқин компания ташриф буюради, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Март ойининг биринчи кунларида Самарқандда бешинчи халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ташкил этилади. Форум анъанавий равишда агросаноат мажмуаси вакиллари, инвесторлар, техника ишлаб чиқарувчилар ҳамда соҳа экспертларини бирлаштиради.

SOF EXPO Samarkand кўргазма мажмуаси раҳбари Аҳмад Тожибоевнинг маълум қилишича, 130 тага яқин компания ва ташкилот иштирокини тасдиқлаган. Уларнинг 30 тадан ортиғи хорижий вакиллардир. Шу билан бирга, ҳар учинчи хорижий компания Россия ва Беларусдан.

На международную сельхозвыставку в Самарканд приедут порядка 10 компаний из РФ
Россия аграр тармоғини “Сибагро” АЖ, “Сохрани зерно” МЧЖ, “Алникор” илмий-тадқиқот корхонаси, “Ростсельмаш” ва бошқа компаниялар тақдим этади.
Кўргазмада Россия Федерацияси ҳудудлари ҳам намойиш этилади. Умуман олганда, Россия ва Беларусь маҳсулотлари экспозицияси қарийб 300 квадрат метр майдонни эгаллайди.
UzBuild кўргазмасида Россиянинг 60 тадан ортиқ компанияси иштирок этади