Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Саккиз нафаримизни бир россиялик жангчи асирга олди” — украиналик ҳарбий

Игорь Бойконинг айтишича, у Димитров яқинида етти нафар ҳамкасби билан бирга якка ҳаракат қилган россиялик ҳарбий томонидан асирга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Украиналик ҳарбий Игорь Бойко ДХРдаги Димитров яқинида етти нафар ҳамкасби билан бирга россиялик жангчи томонидан асирга олинганини маълум қилди. Унинг айтишича, россиялик ҳарбий якка ҳолда ҳаракат қилган.

“Бизни Мирноград шаҳрига (Димитровнинг украинча номи — таҳр.), чўчқа фермаси ёнига олиб келишди. Биздан бир киши “икки юзга чиқди” (ўлдирилди — таҳр.), мен эса “уч юзга чиқдим” (ярадор бўлдим — таҳр.). Артиллерия бизни ўққа тутди. Кейин дрон учиб келиб, таслим бўлишни таклиф қилди, аммо биз буни қандай қилишни билмасдик… Охир-оқибат барчамизни — саккиз нафаримизни — бир киши асирга олди”, — деди Бойко Россия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг таъкидлашича, у фронтга мажбуран юборилган. Бойконинг сўзларига кўра, уни сафарбар қилиш учун ҳарбий комиссариат ходимлари подъезд эшигини бузиб кирган.
Асир ўқув марказидаги тайёргарлик жараёнини ҳам танқид қилди. Унинг фикрича, машғулотлар амалий жиҳатдан фойда бермаган, чунки у кўп вақтни бошқа ҳарбийлар билан девор ва ҳожатхоналар қуриш, шунингдек, взвод командирларининг автомобилларини таъмирлаш билан ўтказган.
“Менимча, Владимир Зеленский — Англия ёки Американинг қўғирчоғи. Шу сабабли улар ҳеч қандай келишувга имзо чекишни истамаяпти”, — дея хулоса қилди асир.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
"Пиар қиламан деб асирга тушдим" — украиналик ҳарбий қўмондонлик ҳаракатлари ҳақида