https://sputniknews.uz/20260113/piar-asir-ukraine-harbiy-54768965.html
"Пиар қиламан деб асирга тушдим" — украиналик ҳарбий қўмондонлик ҳаракатлари ҳақида
"Пиар қиламан деб асирга тушдим" — украиналик ҳарбий қўмондонлик ҳаракатлари ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Асирга тушган украиналик ҳарбий Россия назоратидаги Красноармейскда Украина байроғини илиш режаси ҳақида гапирди. Видеони Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди.
2026-01-13T11:25+0500
2026-01-13T11:25+0500
2026-01-13T14:44+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0d/54769323_0:34:3089:1772_1920x0_80_0_0_0249a6e233eac3ac8842b370bf70d434.jpg
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Украиналик ҳарбий асир Андрей Иванов Россия Қуролли кучлари назоратидаги Красноармейск (Покровск) шаҳрида пиар-акция ўтказишга уриниш ҳақида маълумот берди. Тегишли видеони Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди.Маълум қилинишича, Иванов Украина Қуролли кучлари томонидан юборилган уч гуруҳдан бирининг аъзоси бўлган. Уларнинг вазифаси Россия назоратидаги ҳудудда Украина байроғини илиб, шаҳар Украина армияси қўлида эканини видеога олишдан иборат бўлган.У асир сифатида бошқа ҳарбийларга мурожаат қилиб, бундай пиар-акцияларда қатнашмасликка чақирди.Эълон қилинган видеода Россия ҳарбийлари йўқ қилинган жангари рюкзагидан Украина байроғини олаётгани акс этган.
https://sputniknews.uz/20251213/ozod-qilingan-krasnoarmeyskdan-birinchi-videolavha-54149308.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0d/54769323_151:0:2880:2047_1920x0_80_0_0_e3a9ca55e3b692e8cd3ff033b0fcb0e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
красноармейск, покровск, украина ҳарбий асири, россия мудофаа вазирлиги, украина байроғи, пиар акция, дхр, покровск вазияти, украина қуролли кучлари, россия–украина можароси
красноармейск, покровск, украина ҳарбий асири, россия мудофаа вазирлиги, украина байроғи, пиар акция, дхр, покровск вазияти, украина қуролли кучлари, россия–украина можароси
"Пиар қиламан деб асирга тушдим" — украиналик ҳарбий қўмондонлик ҳаракатлари ҳақида
11:25 13.01.2026 (янгиланди: 14:44 13.01.2026) Украиналик ҳарбий асир Красноармейскда байроқ намойишига қаратилган пиар-режалар ҳақида сўзлаб, бундай ҳаракатлар фойда бермаслигини қайд этди
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Украиналик ҳарбий асир Андрей Иванов Россия Қуролли кучлари назоратидаги Красноармейск (Покровск) шаҳрида пиар-акция ўтказишга уриниш ҳақида маълумот берди. Тегишли видеони Россия Мудофаа вазирлиги
эълон қилди.
Маълум қилинишича, Иванов Украина Қуролли кучлари томонидан юборилган уч гуруҳдан бирининг аъзоси бўлган. Уларнинг вазифаси Россия назоратидаги ҳудудда Украина байроғини илиб, шаҳар Украина армияси қўлида эканини видеога олишдан иборат бўлган.
"Биз Покровскка (Красноармейск — таҳр.) икки кишидан иборат уч гуруҳ бўлиб кирдик. Ҳар бир гуруҳда Украина байроғи ва фуқаролик кийимлари солинган рюкзак бор эди. Вазифа Украина байроғини илиб, Покровск Украина назоратида эканини кўрсатиш эди. Аммо режа амалга ошмади — устимизда дрон пайдо бўлди. Шундан сўнг қочишга мажбур бўлдик. Қочиш пайтида эса Россия қўшинлари жойлашган ҳудудга чиқиб қолдим", — деди асир.
У асир сифатида бошқа ҳарбийларга мурожаат қилиб, бундай пиар-акцияларда қатнашмасликка чақирди.
"Қуролдош биродарларимга айтмоқчиманки, бундай иш қилмаслик керак. Зеленский одамларни байроқ илиш ва Покровск Украина назоратида эканини кўрсатиш учун юборяпти. Аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди", — деди у.
Эълон қилинган видеода Россия ҳарбийлари йўқ қилинган жангари рюкзагидан Украина байроғини олаётгани акс этган.