Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Озод қилинган Красноармейскдан биринчи видеолавҳа

Oбуна бўлиш
Шаҳарда бузилмай қолган бирорта ҳам бино кўринмайди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. “РИА Новости” мухбири Александр Харченко озод қилинган Красноармейскнинг биринчи виделавҳасини намойиш қилди.
Лазурний туманида аксарият биноларнинг вайрон бўлганини кўриш мумкин. Айрим кўп қаватлри бинолардан фақат бир ёки иккита девори қолган.
Шахтёрский маҳалласидаги деярли бутунлай вайрон бўлган бино ҳам кўринади: тўққиз қаватдан еттитаси қулаб тушган. Деворларда кўплаб шрапнел излари кўринади.
Красноармейскдаги энг баланд бинолардан бирида Россия аскарлари ўз бўлинмаси байроғини кўтариб турибди.
Шаҳар марказидаги Шибанков майдони ва Шахтостроителей хиёбонида аксарият бинолар шикастланган, аммо қайта тиклашга яроқли.
Бир пайтлар Тарас Шевченко ёдгорлиги турган майдондаги пойдевор бўш: ёдгорлик демонтаж қилинган ва 2024 йил охирида Днепропетровск вилоятига олиб кетилган.
Кўчалар бўм-бўш, чунки душман дронлари доим шаҳар устида учиб туради.
Кўчалардан бирида ёниб кетган американинг МаххPrо зирҳли машинасини кўриш мумкин.
Красноармейск — ДХР ғарбида жойлашган йирик шаҳар бўлиб, у ерда катта кўмир конлари, бир неча йирик саноат корхоналари жойлашган. Шаҳар аҳолиси 2024 йилда 77 минг кишини ташкишл қилган.
Янгиликлар лентаси
0