Хоразмда 33 та янги автобус ва микроавтобус йўналишларга чиқади

Шунингдек, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида 17 та янги микроавтобус шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларига жойлаштирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Урганч шаҳридаги “Opel-Trans” МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган 16 дона “ASIASTAR” русумли замонавий автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автобуслар Урганч шаҳри ичидаги йўналишларга брутто-шартнома асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Қўшкўпир туманидаги “Zargar Voha Trans” МЧЖ 12 дона, Хонқа туманидаги “Asil Javohir Bek” МЧЖ эса 5 дона “JAC Sunray” русумли микроавтобусларни олиб келди.
В город Ургенч доставлено 16 современных автобусов и 17 микроавтобусов
Янги микроавтобуслар шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишларига жойлаштирилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қарши шаҳрида 43 дона янги автобус йўналишга қўйилди