Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қирғизистон ва Қозоғистон етакчи: ЕОИИда 2025 йилда иқтисодиёт ўсди

Иттифоққа аъзо давлатларда саноат соҳасида ижобий динамика сақланди. Энг юқори ўсиш Қирғизистон ва Қозоғистонда қайд этилган, қайта ишлаш саноати ҳам сезиларли равишда ошди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2025 йил якунларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2024 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ мамлакатлари бўйича биринчи департаменти, Евроосиё иқтисодий интеграция бўлими матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, саноатдаги ижобий динамика Иттифоқнинг деярли барча аъзо давлатларида кузатилган.
Жумладан:
– Қирғизистонда ўсиш 10,6 фоизни;
– Қозоғистонда 7,5 фоизни;
– Россияда 1,3 фоизни;
– Арманистонда 0,5 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, қайта ишлаш саноати соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 фоизга ошгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатлари иқтисодиёти: ЕИК вазири 2025 йилнинг асосий рақамларини эълон қилди