Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ давлатлари иқтисодиёти: ЕИК вазири 2025 йилнинг асосий рақамларини эълон қилди

© Пресс-служба ЕИКПресс-конференция министра по интеграции и макроэкономике ЕЭК Данияра Иманалиева
Пресс-конференция министра по интеграции и макроэкономике ЕЭК Данияра Иманалиева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2026
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси 2025 йил якунлари бўйича ЕОИИ давлатларининг макроиқтисодий натижаларини эълон қилди. ЯИМ ўсиши 1,7 фоизга, ўзаро савдо 95 млрд долларга етди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясида (ЕИК) интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиевнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Вазир 2025 йил якунлари бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг макроиқтисодий ривожланиш натижаларини эълон қилди.
Нутқнинг асосий тезислари:
▪️ Дастлабки маълумотларга кўра, ЕОИИ бўйича ялпи ички маҳсулот ўсиши 1,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
▪️ 2025 йилда иқтисодий ўсиш асосан хизмат кўрсатиш соҳаси, чакана савдо, қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати ҳисобига таъминланди. Қишлоқ хўжалигида ҳам ижобий динамика кузатилди.
▪️ Комиссия ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил якунлари бўйича ЕОИИ давлатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 95 миллиард долларни ташкил этади.
▪️ 2025 йил январь–ноябрь ойларида Иттифоқнинг умумий бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва пойабзал етказиб бериш 20 фоизга, ёғоч ва целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари 14 фоизга, кимё саноати маҳсулотлари 2,3 фоизга ошди.
▪️ 2025 йил январь–ноябрь ойларида ЕОИИ ташқи савдо айланмасида ўзаро савдонинг улуши 20,0 фоизни ташкил этди.
▪️ Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил якунлари бўйича ЕОИИ мамлакатларида инфляция 6,5 фоизгача секинлашди.
Главные тезисы по итогам  пресс-конференции министра по техническому регулированию ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ кимё, дори ва тиббий буюмлар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0