ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 21 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида томонлар икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, устувор соҳаларда амалий лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, барқарорлик ва изчил тараққиёт асосида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий алоқаларни ривожлантириш бўйича қатъий позиция тасдиқланди.