ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Россия армиясининг ҳаводаги устунлигини тан олди. Бу ҳақда у Франциянинг "Le Monde" газетасига берган интервьюсида айтди.
Унинг таъкидлашича, фронт чизиғида Россия авиацияси, айниқса бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланиши ҳисобидан устунликка эга.
"Генерал... шу билан бирга, олдинги чизиқда бошқариладиган авиация бомбаларидан фойдаланадиган Россия авиациясининг устунлигини тан олади", — деб ёзади нашр Сирский интервьюсидан иқтибос келтириб.
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, махсус ҳарбий операция ҳудудида Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига, энергетика, ёқилғи ва транспорт инфратузилмаси объектларига зарбалар берилмоқда. Идорага кўра, 14–20 февраль кунлари давомида Украина томони битта оммавий ва олтита гуруҳли жавоб зарбасини амалга оширган.