Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва Саудия Арабистони рақобат соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Саудия Арабистони билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати ЕИК ва Саудия Арабистони Рақобат бўйича бош идораси ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу рақобат соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун институционал асос яратади.
Меморандум ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини, жумладан, суриштирув ўтказиш, товар бозорларини ўрганиш бўйича тажриба алмашиш ва рақобатнинг асосий масалалари бўйича мунтазам мулоқотни таъминлайди.
“Саудия Арабистони билан ҳамкорликни расмийлаштириш ташкилотларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлади ва халқаро миқёсда адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқишга имкон беради”, - деди ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович.
2025 йилда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларга етди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Сўров: бизнес вакилларининг 70 фоиздан ортиғи ЕОИИ таъсирини ижобий баҳолади