Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди – тафсилотлар

Илк бор бюджет соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга “яшил” бюджетлаштириш тушунчалари киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Адлия вазирлигида Ўзбекистон Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 3558-4, 2026 йил 20 февраль) қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ҳужжат билан илк бор бюджет соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш ва “яшил” бюджетлаштириш тушунчалари киритилди.
Унга кўра, ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет прогнози ва ундан кейинги 2 йил учун бюджет мўлжалларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқиладиган фискал стратегияда ҳамда бюджетномада "яшил" бюджетлаштириш ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича эришилган натижалар ва келгусида амалга ошириладиган ислоҳотлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тузиладиган ривожлантириш дастурида буджет маблағларини тақсимловчи фаолиятининг барча соҳалари бўйича қуйидаги мақсадларни инобатга олган кўрсаткичлар белгиланиши лозим:
ривожланишнинг асосий йўналиш, мақсад ва вазифалари;
сифат ва миқдор;
аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар яратиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
2026 йил Давлат бюджети ижроси: ижтимоий солиқ тушумлари тақсимланиши белгиланди