Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистоннинг Бағлон вилоятида содир бўлган 6 магнитудали зилзила кучи Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида сезилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, ер қимирлаши эпицентри Афғонистоннинг Бағлон вилоятига тўғри келган.
Магнитуда: 6, чуқурлик: 76 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилояти - 2-3 балл, 246 км.
Қашқадарё вилояти - 2 балл, 464 км.
Афғонистонда зилзила: Сурхондарёда 5 балл, Тошкентда 2–3 балл сезилди