Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Мудофаа вазирлиги Суми вилоятидаги Харьковка учун жанг тафсилотларини очиқлади

Вазирлик маълумотига кўра, ҳужумда учувчисиз аппаратлар ва мобил миномёт гуруҳлари қўлланилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Суми вилоятидаги Харьковка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатиш операцияси тафсилотларини маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, қишлоқ устидан назорат 80-алоҳида мотоўқчи бригадасининг ҳужум гуруҳлари томонидан қатъий ҳаракатлар натижасида ўрнатилган.
Қайд этилишича, асосий ҳужумдан олдин тунда оптик толали учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда мобил миномёт гуруҳлари душман позициялари бўйлаб фаол ишлаган.
Шунингдек, ҳужумчи бўлинмалар ҳимояланган алоқа воситалари ва қишки маскировка кийимларидан фойдаланган ҳолда яширинча яқинлашган ва душман қаршилигини тезда бостирган.
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Суми ва Харьков вилоятлари чегара ҳудудларида хавфсизлик ҳудудини кенгайтиришда давом этмоқда.
Суми вилоятидаги Харьковка кеча озод қилингани маълум бўлганди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Суми ва Запорожьеда икки қишлоқни озод қилди