Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Суми ва Запорожьеда икки қишлоқни озод қилди

Вазирлик баёнотига кўра, “Шимол” қўшинлари Суми вилоятидаги Харьковкани, “Шарқ” гуруҳи эса Запорожье вилоятидаги Криничное аҳоли пунктини озод қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари Суми ва Запорожье вилоятларидаги икки аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик баёнотига кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Суми вилоятидаги Харьковка аҳоли пунктини эгаллаган.
Шунингдек, “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятида душман мудофааси ичкарисига кириб боришни давом эттириб, Криничное аҳоли пунктини озод қилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Мудофаа вазирлиги: Суми вилояти ва ДХРда икки аҳоли пункти озод қилинди