Маккада Ўзбекистон маҳсулотлари ҳафталиги ўтказилиши мумкин

Макка Савдо палатаси бош котиби жорий йилда Макка шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари ҳафталигини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Макка Савдо палатаси бош котиби Тҳамер Ал-баъзим жорий йилда Макка шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари ҳафталигини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур таклиф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов бошчилигидаги делегация билан учрашув чоғида илгари сурилди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Макка шаҳрида бўлиб ўтган “Makkah Halal Forum 2026” кўргазмасининг ижобий натижалари алоҳида қайд этилди.
Музокаралар давомида тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қўшма тадбирлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистонда Макка тадбиркорлари иштирокида бизнес-форумлар ва B2B учрашувлар ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Учрашув якунида томонлар таклифларни амалга оширишга келишиб олди.
Made in Uzbekistan: Маккадаги ҳалол кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорлар қатнашмоқда