ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Суми вилояти ва Донецк Халқ Республикасидаги икки аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Суми вилоятининг Покровка аҳоли пунктини озод қилган.
Шунингдек, “Жануб” қўшинлари гуруҳи Донецк Халқ Республикасининг Минковка аҳоли пунктини озод этгани билдирилди.
Баёнотда қайд этилишича, “Ғарб” гуруҳи бўлинмалари қулай марра ва позицияларни эгаллаган, “Марказ” ва “Днепр” гуруҳлари тактик вазиятни яхшилаган.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига юришни давом эттирди.
Бундан ташқари, “Днепр” гуруҳига қарашли “Орлан-10” учувчисиз аппарати Украина Қуролли кучларига тегишли объектни аниқлаб, координаталарни артиллериячиларга узатган. Вазирлик маълумотига кўра, артиллерия зарбаси натижасида ушбу вақтинчалик жойлашув пункти яксон қилинган.