Мирзиёев 17 февраль куни АҚШга ташриф буюради: Ғазо масаласи муҳокама қилинади

Шавкат Мирзиёев 17–19 февраль кунлари Дональд Трамп таклифига кўра Вашингтонга ташриф буюради ва Тинчлик кенгаши саммитида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига кўра 17–19 февраль кунлари амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф доирасида давлат раҳбари Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади. Кенгашнинг биринчи саммити АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтади.

Саммитда Ғазо секторини тиклаш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокида стратегик лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши, иқтисодий соҳада икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Тинчлик кенгаши Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон жорий йил январь ойида Давос шаҳрида унга таъсисчи давлат сифатида қўшилган эди.
Тинчлик кенгашида 27 та давлат иштирокини тасдиқлади — кимлар 1 млрд доллар тўлайди