Тинчлик кенгашида 27 та давлат иштирокини тасдиқлади — кимлар 1 млрд доллар тўлайди

© Reuters Участие в Совете мира по Газе подтвердили 27 стран
Участие в Совете мира по Газе подтвердили 27 стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган Тинчлик кенгашида иштирок этишни Ўзбекистондан ташқари яна 26 та давлат тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан тузилган Тинчлик кенгашида иштирок этишни Ўзбекистон ва АҚШдан ташқари яна 25 та давлат тасдиқлади.
Тинчлик кенгашининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Трампнинг янги халқаро ташкилотга аъзо бўлиш таклифини қабул қилган давлатлар рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатдан Ўзбекистон, Албания, Аргентина, Арманистон, Озарбайжон, Баҳрайн, Беларусь, Болгария, Камбоджа, Миср, Сальвадор, Венгрия, Индонезия, Иордания, Қозоғистон, Косово, Кувайт, Мўғулистон, Марокаш, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, БАА ва Вьетнам ўрин олган.

Трамп аввалроқ Ғазо секторини тиклаш ва бошқариш мақсадида Тинчлик кенгаши тузилганини маълум қилган эди. АҚШ маъмурияти қарийб 50 та давлат раҳбарига мазкур кенгашта иштирок этиш бўйича таклифномалар юборган.

Таклиф этилганлар орасида Россия ва Украина ҳам бор. Россия раҳбари Владимир Путин аввал Россия музлатилган активларидан Ғазо секторини тиклаш ва Фаластин муаммоларини ҳал қилиш учун ушбу ташаббус доирасида 1 миллиард доллар йўналтиришга тайёрлигини билдирган.
"Bloomberg" маълумотларига кўра, кенгаш низоми лойиҳасида иштирокчи давлатлар одатда уч йиллик аъзоликка эга бўлиши, аммо агар давлат бир йил ичида 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бадал киритса, доимий аъзо мақомини олиши мумкинлиги қайд этилган. Мазкур маблағ кенгаш фаолияти ва Ғазо сектори бўйича режаларни молиялаштиришга йўналтирилиши назарда тутилган.
Подписание устава Совета мира в Давосе
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2026
Тинчлик кенгаши низоми тасдиқланди: Ўзбекистон таъсисчилар қаторида
Янгиликлар лентаси
0