https://sputniknews.uz/20260122/tinchlik-kengash-nizom-tasdiqlanish-55187550.html
Тинчлик кенгаши низоми тасдиқланди: Ўзбекистон таъсисчилар қаторида
Тинчлик кенгаши низоми тасдиқланди: Ўзбекистон таъсисчилар қаторида
Sputnik Ўзбекистон
Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп ва таъсисчи давлатлар вакиллари Тинчлик кенгаши низомини имзолади. Низом кучга кириб, тузилма расман халқаро ташкилот мақомини олди.
2026-01-22T16:51+0500
2026-01-22T16:51+0500
2026-01-22T17:00+0500
дональд трамп
ғазо
шавкат мирзиёев
швейцария
дунёда
дунё янгиликлари
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55178515_0:135:1350:894_1920x0_80_0_0_aa6fa8c556396dacb5778aba914bd8b6.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда таъсисчи давлатлар вакиллари Тинчлик кенгаши низомини имзолади. Низом имзоланиши билан тузилма расман халқаро ташкилот мақомини олди.Маросимда сўзга чиққан Дональд Трамп ушбу ташаббус бутун дунёда тинчликка эришиш умидини уйғотишини таъкидлаб, бундай натижани ўзининг “буюк мероси” деб баҳолади. Шунингдек, у Ғазо секторидаги можаро якунланиш арафасида эканини айтди ҳамда анклавни демилитаризация қилиш, унда самарали бошқарувни йўлга қўйиш ва ҳудудни қайта тиклашга эътибор қаратишини билдирди.Маълум қилинишича, низомни АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Қозоғистон, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Мўғулистон имзолади.
https://sputniknews.uz/20260122/mirziyoev-davos-xalqaro-uchrashuvlar-55148845.html
ғазо
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55178515_77:0:1277:900_1920x0_80_0_0_37059d340415d0d6aab6def9cdd5ad30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тинчлик кенгаши, давос, тинчлик кенгаши низоми, халқаро ташкилот, дональд трамп, шавкат мирзиёев, ақш, ўзбекистон, арманистон, аргентина, озарбайжон, болгария, венгрия, индонезия, иордания, қозоғистон, косово, покистон, парагвай, қатар, саудия арабистони, туркия, бирлашган араб амирликлари, мўғулистон, халқаро сиёсат, тинчлик ташаббуси, ғазо сектори
тинчлик кенгаши, давос, тинчлик кенгаши низоми, халқаро ташкилот, дональд трамп, шавкат мирзиёев, ақш, ўзбекистон, арманистон, аргентина, озарбайжон, болгария, венгрия, индонезия, иордания, қозоғистон, косово, покистон, парагвай, қатар, саудия арабистони, туркия, бирлашган араб амирликлари, мўғулистон, халқаро сиёсат, тинчлик ташаббуси, ғазо сектори
Тинчлик кенгаши низоми тасдиқланди: Ўзбекистон таъсисчилар қаторида
16:51 22.01.2026 (янгиланди: 17:00 22.01.2026) Президент Шавкат Мирзиёев Давосда ўтган маросимда Тинчлик кенгаши низомини имзолади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда таъсисчи давлатлар вакиллари Тинчлик кенгаши низомини имзолади. Низом имзоланиши билан тузилма расман халқаро ташкилот мақомини олди.
Имзолаш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Илгарироқ у Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.
Маросимда сўзга чиққан Дональд Трамп ушбу ташаббус бутун дунёда тинчликка эришиш умидини уйғотишини таъкидлаб, бундай натижани ўзининг “буюк мероси” деб баҳолади. Шунингдек, у Ғазо секторидаги можаро якунланиш арафасида эканини айтди ҳамда анклавни демилитаризация қилиш, унда самарали бошқарувни йўлга қўйиш ва ҳудудни қайта тиклашга эътибор қаратишини билдирди.
Маълум қилинишича, низомни АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Қозоғистон, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Мўғулистон имзолади.