Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини бошқаради

Илгиз Танташев ва Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси 17 февраль куни Осиё миқёсидаги икки муҳим учрашувни бошқаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Осиё футбол конфедерацияси (AFC) тасарруфидаги Элит Чемпионлар лигаси ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақалари доирасидаги навбатдаги учрашувларда фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
17 февраль куни Малайзиянинг Жоҳор шаҳрида бўлиб ўтадиган “Жоҳор Дарул Таъзим” (Малайзия) — “Виссел Кобе” (Япония) жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.
Бош ҳакам — Илгиз Танташев.
Ёрдамчи ҳакамлар — Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин.
Тўртинчи ҳакам — Аскер Нажафалиев.
VAR ҳаками — Ахрол Рисқуллаев.
AVAR ҳаками — Абдурашид Худойберганов.
Шунингдек, 17 февраль куни Иордания пойтахти Амманда бўлиб ўтадиган “Ал Ҳусейн” (Иордания) — “Истиқлол” (Эрон) жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
Бош ҳакам — Рустам Лутфуллин.
Ёрдамчи ҳакамлар — Санжар Шаюсупов ва Акмал Гиёсов.
VAR ҳаками — Фирдавс Норсафаров.
AVAR ҳаками — Акобирхўжа Шукуруллаев.
Ўзбекистонлик футбол мутахассислари тарихда илк бор FIFA қўмитаси таркибига киритилди